Эпштейн иши: файллардан қозоғистонлик мулозимларнинг исми чиқди (видео)
Олам
−
27 Февраль 6205 2 дақиқа
АҚШ Адлия вазирлиги молиячи ва жуда йирик жинсий жиноятлар иши марказидаги шахс Жеффри Эпштейн иши бўйича навбатдаги ҳужжатларни эълон қилди. Унда Қозоғистоннинг Давлат хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимов ҳамда Миллий банк собиқ раҳбари Қайрат Келимбетовнинг исмлари ҳам бор. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Гап шундаки, ҳужжатларда Қозоғистон 400 мартадан кўпроқ тилга олинган. Хусусан, Остана тахминан 200 марта, Олмаота эса 70 мартадан кўпроқ учрайди.
Қозоғистон билан боғлиқ бир нечта муҳим жиҳатлар бор. Мисол учун, бир америкалик мулозим мунтазам равишда Эпштейнга Қозоғистон мавзусида хатлар юборган. Юборилган хатларнинг бирида эса 2015 йилда мамлакатнинг иқтисодий ва геосиёсий хавф-хатарлар баён қилинган.
Қолаверса, Давлат хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимовнинг фамилияси ҳам бир неча марта учрайди. 2011 йилда кимлиги очиқланмаган бир шахс томонидан “Эпштейн Масимовни биладими?”, деб сўраган. Бошқа хатларда эса Масимовга саломлар етказилган.
Шунингдек, 2019 йилда Эпштейннинг исми номаълум бир мактубдоши Қозоғистонга қилган сафаридан сўнг хат ёзган ёзган.
“Ҳа, раҳмат, давлат хавфсизлиги учун жавобгар генерал билан кўп вақт ўтказдим – жуда яхши одам”, дейди исми бекитилган шахс.
Ҳозирда Қозоғистонда, мазкур ииш юзасидан тергов жараёни бошлатилган. Мамлакат Бош прокурори Берик Асилов америкалик молиячи Жеффрей Эпштейн ишида Қозоғистон фуқароларининг алоқалари бўйича текширув ҳақида изоҳ берган.
“Аслида бу муҳим масала. Бутун дунё буни муҳокама қилмоқда. Шунинг учун ҳам Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар бу фактларни текширмоқда: алоқалар мавжуд бўлган ёки йўқлигини,” деган Бош прокурор Асилов.
Бош прокурордан ҳозирда Эпштейн билан кимнинг алоқаси борлиги текширилаётгани ҳақида сўралган.
“Текширамиз, у ерда ким борлиги ва ким йўқлиги ёзилган”, деган Асилов.
Бундан ташқари, Бош прокурор Эпштейн Қозоғистонга келган ёки келмагани ҳам текширув остига олинганини маълум қилган.
“Бошладик. Карим Масимов ҳақида дастлабки текширувни бошладик. Эпштейн бу ерга келганми — шу жиҳат ҳам текширилмоқда. Қайрат Келимбетовнинг ўзи ҳам борганми ёки йўқ – бу эса қўшимча текширувда аниқланади”, деган Асилов
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эпштейн файлларида самарқандлик қиз исми ҳам учраганди. Жеффри Эпштейн ёзишмаларида проукраина фаоли Г.О. тилга олинган. Чоп этилган ҳужжатларга кўра, у молиячи билан яқин (интим) муносабатларда бўлган ва ундан моддий ёрдам олган. Шунингдек, Эпштейн уни айрим дўстлари билан таништиргани, улар ҳам унга моддий ёрдам кўрсатгани қайд этилган.
Live
Барчаси