Тўқаев Масимовни афв этишдан бош тортди
Олам
−
24 Июль
6990Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбланган Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимовни афв этишдан бош тортди. Бу ҳақда “Informburo.kz” сўровига жавобан Президент маъмурияти хабар қилди.
27 июнь куни маҳкум Масимовнинг афв этиш ҳақидаги илтимосномаси Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилган.
“Масимовга нисбатан афв этиш тўғрисидаги актни қўллаш имкониятини ўрганиш натижаларига кўра комиссия давлат раҳбарига тегишли таклиф киритди ва у бунга рози бўлди”, дейилади сўровга жавобда.
Қайд этилишича, қарор ҳақида ариза муаллифи аллақачон хабардор қилинган.
Афв этиш комиссияси раиси, парламент депутати Марат Бошимов ҳам давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбланган Карим Масимовнинг афв этилиши рад этилгани ҳақида хабар берган.
Карим Масимов 2022 йил январь воқеалари вақтида ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан очилган жиноий иш “ўта махфий” тоифасига кирди. 2023 йил апрель ойи охирида Остона суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ҳукмга эътироз билдирмоқчи бўлди, аммо апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Айни пайтда, Масимовга нисбатан Жиноят кодексининг 218-моддаси 3-қисми 3-банди (Жиноий йўл билан олинган даромадларни ва бошқа мол-мулкни легаллаштириш) ва 366-модда 4-қисми (ўта йирик миқдорда пора олиш) бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь