Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари афв этилмади 

Олам

image

Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Амнистия комиссияси Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, собиқ бош вазир Карим Масимовни афв этишни рад этди. Бу ҳақда парламент депутати Абзал Куспан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти маъмурияти Масимовни афв этиш тўғрисидаги ариза тушганини тасдиқлаган эди. Қозоғистоннинг собиқ бош вазири 2024 йил март ойида Президент Қосим-Жомарт Тўқаевдан афв сўраб, хат ёзган, бироқ бу ҳақда фақат июнь ойи бошида маълум бўлди.

Шундан сўнг Миллий хавфсизлик қўмитаси Масимовга нисбатан Жиноят кодексининг 218-моддаси 3-қисми 3-банди (Жиноий йўл билан олинган даромадларни ва бошқа мол-мулкни легаллаштириш ) ва 366-модда 4-қисми (Пора олиш, айниқса катта ҳажмдаги) бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг апрель ойида Остона суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Унинг ўринбосарлари Анвар Садиқулов, Даулет Эргожин ва Марат Осипов ҳам жазо олди.

2022 йил январь ойи бошида Миллий хавфсизлик қўмитаси Карим Масимовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган. Унга нисбатан жиноят иши “ўта махфий” тоифасига кирди. Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Қозоғистондаги январь воқеаларининг асосий ташкилотчиси сифатида тан олинган. Расмий маълумотларга кўра, мазкур тўполонларда 238 нафар қозоғистонлик қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Карим Масимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made