Энг кўп соврин ютган футболчи коронавирусга чалинди
Спорт
−
28 Декабрь 2021
2772“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвешда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Алвешдан ташқари Клемен Лангледа ҳам коронавирус аниқланган. Ҳар икки ҳимоячи ҳам бугунги машғулотларни ўтказиб юборади ва катта эҳтимол билан 2022 йил 2 январь куни Испания Ла лигаси даирасида “Малёрка”га қарши ўйнай олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвеш жорий йил ноябрь ойида “Барселона” билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган эди. Ҳозирча 38 ёшли бразилиялик футболчи “кўк-анорранглилар сафида расмий ўйинларда майдонга тушмаган, бироқ “Бока Хуниорс”га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этган.
Маълумот учун, Дани Алвеш футбол тарихида энг кўп жамоавий соврин ютган футболчи ҳисобланади. У Бразилия терма жамоаси “Севилья”, “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ сафида 41 та мусобақада ғолиб бўлган. Шунингдек, август ойида Токио Олимпиадаси олтин едалини қўлга киритди.
LiveБарчаси