Эндиликда пиротехникадан фойдаланиш жойи ва вақтини олдиндан келишиш мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи устидан назорат тизими кучайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Лойиҳага асосан “Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади.

Мазкур низом пиротехника буюмларидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III –V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартибини белгилайди.

Мазкур низом қоидалари ҳарбий, шунингдек маиший мақсаддаги (хавфлиликнинг I – II класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланилишига татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш давомида пиротехника буюмларидан фойдаланиш олдиндан келишишни талаб қилинмайди.

Оммавий тадбирларни ўтказиш давомида барча турдаги (маиший, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I – V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тартиб дастури асосида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор лойиҳаси пиротехника

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг