Эндиликда ЙПХ инспекторини исталган жойга чақирган ҳолда машинани давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин

Жамият

image
Машинасини пиёдалар йўлагидан ҳайдаганлар учун жавобгарлик белгиланди north_east

Машинасини пиёдалар йўлагидан ҳайдаганлар учун жавобгарлик белгиланди

Бугун, 23 апрель кунидан эътиборан my.gov.uz орқали янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза йўллаш имконияти синов тартибида ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирча бу имконият Тошкент шаҳридаги “Файзобод” рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Тест муваффақиятли якунланса, тизим аввал Тошкент шаҳри бўйлаб, кейинчалик қолган ҳудудларда жорий этилиши режалаштирилган.

Талабгор аризани шакллантиришда хизматни қайси кўринишда олишини белгилайди:

  • Аризачи рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига борган ҳолда рўйхатдан ўтказиш;
  • Сайёр хизмат – ЙҲХХ ходимининг ўзи белгиланган манзилга келади (қўшимча тўлов асосида).

Хизмат кўрсатиш учун белгиланган тўловлар қуйидагича:

  1. Рўйхатдан ўтказиш: БҲМнинг 6,84 баробари (Электромобил, мотолар, тиркамалар – 1,5 баробар);
  2. Давлат рақами: БҲМнинг 3,5 баробари;
  3. Қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт): БҲМнинг 0,7 баробари;
  4. Техник кўрик: БҲМнинг 0,1 баробари.

Сайёр хизмат учун (10 kм.гa):

  • 1 кунда келса: БҲМнинг 4 баробари;
  • 3 кунда: БҲМнинг 3 баробари;
  • 5 кунда: БҲМнинг 2 баробари.

10 километрдан ортиқ масофа учун ҳар бир километрга ЯҲМнинг 0,05 баробари қўшиб борилади.

Ариза my.gov.uz орқали юборилганида, талабгорга давлат рақам белгиси ва тўлов учун инвойс тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгач, “Файзобод” рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига бориб, аризадаги давлат рақам белгиси айтилади, ЙҲХХ инспектори транспорт воситасини кўрикдан ўтказади ва давлат рақами ҳамда техпаспортни тақдим этади. 

Маълумот учун, Президент томонидан имзоланган “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга асосан 2024 йилнинг 1 октябридан эътиборан базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга оширилган. Шунга кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдорининг амалдаги суммаси 375 минг сўмни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ БҲМ давлат рўйхатидан ўтказиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг