Машинасини пиёдалар йўлагидан ҳайдаганлар учун жавобгарлик белгиланди

Жамият

image

Кеча, 10 апрель кунидан эътиборан транспорт воситаларини пиёдалар йўлагидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг 1055-сонли қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар ва велосипед йўлакларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизгани, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилгани, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатлангани билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):

БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Маълумот учун, Президент томонидан имзоланган “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга асосан 2024 йилнинг 1 октябридан эътиборан базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга оширилган. Шунга кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдорининг амалдаги суммаси 375 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автобус йўлагида ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БҲМ Маъмурий жавобгарлик пиёдалар йўлаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг