Эндиликда кексалар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиши мумкин
Жамият
−
16 Август
8967Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг 55-ялпи мажлисида маъқулланган “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда сўз боради.
Қонунга кўра, эндиликда 80 ёшга тўлган, ташқи парваришга муҳтож бўлган қарияларга ғамхўрлик қилиш вақтини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассасанинг хулосаси талаб қилинмайди. Бундан ташқари, қонунда фуқаронинг йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келган идентификация ID-карта ёки биометрик паспортини алмаштиришда ёлғиз кексалар, ёлғиз яшаётган қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат божи тўловидан озод этилиши белгиланган.
Хусусан, солиқ тизимида ҳам ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилишга қаратилган маблағлар киритилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланганди.
Мафтуна Мадаминова
LiveБарчаси