Ўзбекистондаги ёлғиз кексалар сони очиқланди
Жамият
−
03 Сентябрь
4497Ўзбекистондаги ёлғиз кексалар сони очиқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 сентябрида Ягона миллий ижтимоий ҳимоя ахборот тизимининг “Ёлғиз кекса” модули ишга туширилган. 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, модулда жами 18 928 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлган.
2023 йил 1 октябрь 2024 йил 31 июль ҳолатига реестрга 4647 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс киритилган ва 6287 нафари реестрдан чиқарилган. 2024 йил август ойи ҳолатига кўра, 17 288 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс ижтимоий-маиший хизматлардан фойдаланиб келмоқда.
Бунда уларнинг 7939 нафари ёлғиз яшовчи кексалар, 2306 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, 4703 нафари ёлғиз кекслар ва 2340 нафари ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар.
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, ижтимоий ходим, туман тиббиёт бирлашмасининг махсус мониторинг гуруҳи вакили ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан ижтимоий хизматлар сифати ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси натижалари мониторинги олиб борилмоқда.
Хусусан, мониторинг давомида кўрсатилган хизматлар натижасида шахсларнинг ўзганинг ёрдамига муҳтожлик даражаси камайганлиги ва ҳолати яхшиланиши кузатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь