Энди валюта айирбошлашда пулнинг манбаси текширилади. Қирғизистонда!

Олам

image

Қирғизистон Миллий банки валюта айирбошлаш шохобчалари учун янги қоидаларни тасдиқлади. Унга кўра, жорий йил 14 январдан бошлаб йирик ёки ноодатий операциялар амалга оширилганда, айирбошлаш шохобчалари мижозларнинг ҳужжатлари ва маблағларининг келиб чиқиш манбасини текшириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу талаб Қирғизистон фуқароларига ҳам, чет элликларга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Регуляторнинг тушунтиришича, ушбу қарор даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) ва молиявий жиноятларга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган.

Валюта айирбошлаш шохобчалари учун жорий этилаётган мажбуриятлар:

  • мижозларни, жумладан чет элликларни ҳам текшириш ва уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш;
  • зарурат туғилганда маблағлар манбасини аниқлаштириш;
  • йирик ва ғайриоддий операцияларга алоҳида эътибор қаратиш;
  • шубҳали битимларни вақтинча тўхтатиш ва бу ҳақда Қирғизистон Миллий банкини хабардор қилиш;
  • валюта айирбошлаш операциялари бўйича маълумотларни камида беш йил давомида сақлаш.

Янги қоидалар 14 январдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маошлари 100 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта айирбошлаш пул ювиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг