Собиқ молия вазири пул ювишда айбланиб ҳибсга олинди

Олам

image
0:00
0:00
download
Непалнинг собиқ молия вазири Бишну Прасад Паудел кеча, 22 июнь куни пул ювишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат полициясига таяниб, “Reuters” хабар қилди.

Қайд этилишича, 66 ёшли Паудел Непал Коммунистик партиясининг юқори даражали раҳбарларидан бири бўлиб, партиянинг аввалги етакчиси Шарма Оли ҳукуматининг асосий шахсларидан ҳисобланади. Полиция маълумотига кўра, у Непал ғарбидаги бир меҳмонхонада ушланган.

Полиция матбуот котиби Аби Нараян Кафленинг айтишича, Паудел ҳозир Катмандуга олиб борилади ва пул ювишни тергов қилиш департаментига топширилади. Унинг ҳибсига олиниши Оли ҳукумати бир неча ой аввал коррупцияга қарши намойишлардан кейин ағдарилганидан сўнг содир бўлди. Ўша намойишларда камида 76 киши ҳалок бўлган, 2500 дан ортиқ одам жароҳат олган, парламент ҳам ёқиб юборилганди.

Манбага кўра, Шарма Оли ва унинг ички ишлар вазири намойишларни тўхтатмагани учун ҳибсга олинган, кейинчалик гаров эвазига озод қилинган. Ҳозирги Бош вазир Балендра Шоҳ коррупцияга қарши кураш ваъдаси билан март ойида ҳокимиятга келган.

Собиқ молия вазири Паудел ҳозирча ҳолатга изоҳ бермаган. Непал Коммунистик партияси расмийлари бу воқеа юзасидан бугун, 23 июнь куни йиғилиш ўтказишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеул марказий округ суди Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири Пак Сон Чжени 25 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Непал пул ювиш собиқ молия вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг