Энди у в.в.б. эмас!

Жамият

image

Аввалроқ, Ёшлар иттифоқи раиси лавозимидан фаолият юритиб келаётган Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этгани, иттифоқ раиси лавозимини эса вақтинча вазифасини бажараувчи сифатида раис ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эгаллагани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Алишер Саъудллаев расман Ёшлар иттифоқи раиси лавозимига сайланган. 

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши аъзолари Алишер Саъдуллаевни раис лавозимига тайинлашга овоз берганлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 август куни имзолаган фармони билан Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 

Маълумот ўрнида, Алишер Саъдуллаев 1994 йил Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий, 2017 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. 

2017 йилда “RESULT” ўқув маркази раҳбари;

2017-2018 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари;

2018 йилдан  2019 йилнинг август ойигача Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Саъдуллаев

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг