Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон сафига қайтиши мумкин – Алишер Саъдуллаев
Sport
−
24 September 2024 14089 1 minute
Америка Қўшма Штатлари аёллар жамоаси сафида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида совриндор бўлган асли ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова келгусида яна Ўзбекистон жамоаси сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Гулруҳбегимнинг ўзига ҳам, яқинларига ҳам Ўзбекистонга қайтиш таклифини берганмиз. Албатта, унинг юртга қайтиш нияти бор, деб ўйлайман. Гулруҳбегим Ўзбекистонга керак, чунки унинг яхши салоҳияти бор. У 2026 йилда Ўзбекистон сафида Олимпиадада иштирок этса, жуда хурсанд бўлардик”, дейди Саъдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Тоҳиржонова Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-турида 1-тахтада Ўзбекистон аёллар жамоаси вакили Афруза Ҳамдамовага қарши ўйинда иштирок этишни истамаганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August