Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон жамоасига қарши дона сурмади

Sport

image

Айни кунларда Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақанинг 8-турида Ўзбекистон аёллар жамоаси америкалик шахматчиларга тўқнаш келди.

Эътиборлиси, АҚШ жамоасининг етакчи шахматчиларидан бири ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳисобланади. 25 ёшли Тоҳиржонова Ўзбекистон вакилларига қарши баҳсда иштирок этишни истамади. 

Тоҳиржонова 1-тахтада ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова билан баҳс олиб бориши керак эди, бироқ Тоҳиржонованинг ўрнини жамоадоши Карисса Шивен Йип эгаллаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар жамоаси 7 та турдан кейин Олимпиадада 11-ўринни банд этиб турибди, эркаклар жамоаси эса 3-ўринни банд этган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends