Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
Спорт
−
04 Октябрь
7946Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
2022 йилдан ҳозиргача мазкур лавозимда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ишлаб келаётганди. У эндиликда федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Саъдуллаев қўл остида Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида эркаклар ўртасида учинчи, аёллар ўртасида эса 12-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Саъдуллаев Америкада фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова яна ўз юртига қайтиши мумкинлигини маълум қилганди.