Энди Telegram’нинг барча фойдаланувчилари сторис жойлай олади
Технология
−
29 Август 2023
7568Кеча, 28 август куни Telegram платформаси барча фойдаланувчилари учун сторис жойлаш имкониятини тақдим этди. Энди хизматдан Premuim тарифини сотиб олмай туриб ҳам фойдаланиш мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, оддий фойдаланувчилар учун ойлик ва ҳафталик сторис жойлаш хизматида баъзи чекловлар мавжуд: ҳафтада 7 та, ойига 30 та. Бу чеклов миқдоридан келиб чиқиб, кунига учтадан кўп бўлмаган сторисларни жойлаш мумкин.
Шунга қарамай, Premium обуначилари оддий обуначилардан кўпроқ имкониятга эга бўлиб қолаверади. Хусусан, улар кунига юзтагача ҳикоялар жойлаштира олади. Стандарт 24 соат ўрнига Stories дисплейининг кўриниш муддатини 6 соатдан 48 соатгача танлаш мумкин. Бундан ташқари, рўйхатда биринчи бўлиб Premium обуначиларининг ҳикоялари намойиш этилади.
Шунингдек, пуллик версия фойдаланувчилари бошқаларнинг сторисларини қурилма хотирасига сақлаш имкониятига эга, оддий версияда эса бу тақиқланган. Инновациялар, шунингдек, ҳикоялар тагидаги белгилар сони чегарасига ҳам тегишли - Premium обуначилари учун 2048 тагача рухсат берилган (оддий фойдаланувчилар учун 200 тагача). Шунингдек, улар ҳаволалар қўшиши, имзолардаги матнни форматлаши, шунингдек, геолокацияни кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илова илк бор сторис жойлаш имкониятини 21 июль куни тақдим этган, аммо бу хизматдан фақатгина Premium таърифи обуначилари фойдаланиши мумкин эди. Кейинроқ, 14 август санасида платформа асосчиси Павел Дуров Telegram’нинг сўнгги бета-версиясида Premium’cиз сторис жойлаш имконияти пайдо бўлиши ҳақда ўзининг расмий саҳифаси орқали хабар берганди.