Энди оммавий тартибсизликка даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди. Ўзбекистон Президенти кеча, 30 март куни тегишли қонунни имзолади.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президентини интернетда ҳақоратлаганлик ва унга туҳмат қилганлик учун ҳамда Омма олдида қонунчиликка бўйсунмаслик ёки уни бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тартибсизлик

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг