Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этишга яқин турибди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Венеция”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Венеция” Рим клубидан Шомуродовни ижарага олишга яқин турибди. Эусебио Ди Френческо бошчилигидаги клуб футболчи учун рақобатда “Эмполи”дан устун келди ва 29 ёшли ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгига қадар ижарага олмоқда.

Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Рома” таркибида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. 29 ёшли футболчи римликлар сафига 2021 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Шомуродовнинг нархи “Transfermarkt” порталида 4 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Элдор Шомуродов ижара асосида “Эмполи”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Венеция Рим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг