Элдор Шомуродов қишда бошқа клубга ўтиши мумкин

Спорт 3152
image

“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер вақтида Москванинг ЦСКА жамоаси ўйинчисига айланиши мумкин.

“Федерал янгиликлар агентлиги”нинг хабар беришича, Москва клуби 24 ёшли ҳужумчи учун 5 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йил ёзидан бери “Ростов” сафида ўйнаб келади. Унинг шартномаси 2024 йил ёзигача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 2,5 млн евро қилиб белгиланган.

Жорий мавсумда у 18 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Ўйинчининг ҳисобида Ўзбекистон термасидаги 40 та ўйин ва 16 та гол ҳам бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.8
t
×
×