Эквадорда қуролли можаро: қурбонлар сони ўнга етди
Олам
−
10 Январь
3134Эквадордаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн нафарга етди. Бу ҳақда “Daily Sun” мамлакат полициясига таяниб, хабар берди.
Аниқлик киритилишича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари полициячи бўлган.
“Бугун кечқурун Гуаяс провинциясининг Нобола шаҳрида бизнинг икки ўртоғимиз қуролли жиноятчилар томонидан шафқатсизларча ўлдирилганидан афсусдамиз”, дейилади полиция баёнотида.
Жорий йилнинг 8 январидан бошлаб Эквадорда жиноий гуруҳлар фаоллашди.
Бир қанча жазони ўташ колонияларида тартибсизликлар бўлиб, мамлакатнинг энг йирик жиноий тўдалари бошлиқлари – “Лос Чонерос” ва “Лос Лобос” қамоқдан қочиб кетган.
Полиция турли объектларга ўт қўйишга уринишлар ва полиция ходимларига, жумладан портловчи моддалар ёрдамида ҳужум қилиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.
Эквадор Президенти Даниэль Нобоа жиноий фаолликнинг кучайиши фонида мамлакатда ички қуролли можаролар режимини жорий қилди ва 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гуаякилда қуролланган шахслар “TC Televisión” телеканали биносига бостириб кирганди.
LiveБарчаси