Эквадорда қурбақаларнинг заҳарли янги тури топилди

Бу қизиқ

−

image

Эквадор жанубида олимлар қурбақаларнинг янги турини аниқлади. Кашфиёт ҳақида мамлакатнинг Миллий биохилма-хиллик институти (Inabio) хабар берди.

Қайд этилишича, аниқланган жонзотлар “Excidobates perplexus” номини олган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ушбу қурбақалар ноодатий ранг-баранглиги ва заиф ҳолати билан ажралиб туради. Катта ёшли жонзотларнинг ҳажми бор-йўғи 15,1 миллиметрдан 18,3 миллиметргачани ташкил этади.

Иккита намуна Пауте дарёси дельтасида тутиб олинган. Экспертларнинг қайд этишича, Эквадорда амфибияларнинг (сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг) 703 та тури рўйхатга олинган. Янги тур тўлиқ ўрганилмаган заҳарли қурбақалар гуруҳи – “Excidobates” уруғига киради.

Олимлар “Excidobates perplexus” мавжудлигига бир нечта омиллар хавф солаётганини кўрсатиб ўтган. Ушбу популяция мис, олтин ва молибден қазиб олинадиган йирик тоғ-кон минтақалари ҳудудида яшайди. Қора бозордаги талаб ҳам қўшимча хавф туғдирмоқда: бу қурбақаларни коллекциябоп ҳайвонлар сифатида харид қилишмоқда.   

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боливиянинг Юнгас ўрмонларида олимлар бир асрдан ортиқ вақт давомида фанга номаълум бўлиб келган янги мушук турини аниқлаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг