Цемент ўрнига наркотик. Қурилишда кокаиндан фойдаланилмоқда

Олам

image

Эквадорда жиноятчилардан мусодара қилинган ноқонуний наркотик моддалар кўпайиб кетганидан уларни сақланувчи омборлар тақчиллиги вужудга келди. Шундан сўнг наркотикларни йўқ қилиш учун бетонга кокаин қўшила бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг оғирлиги 210 тоннани, 2022 йилда эса 130 тоннани ташкил этган. Улар утилизация қилингунга қадар сақланадиган 27 та ички ишлар идораларининг омборлари тўлиб кетган. 

Шундан сўнг наркотик моддалардан тез ва самарали халос бўлишнинг янги усули ўйлаб топилган. Унга кўра, кокаин блоклари бошқа чиқинди маҳсулотлар билан бирга майдаланиб, ҳосил бўлган кукунни қум ва сув билан бирга цементга қўшиш орқали наркотиклар йўқ қилина бошланган. 

Эквадор полициясининг наркотиклар бўлими бошлиғи Пабло Рамиреснинг айтишича, бир тонна кокаинни ёқиш учун тахминан 12 соат вақт кетади, уни бетонга аралаштириб, йўқ қилиш эса бор-йўғи уч соат вақт олади. 

“Ушбу жараён арзонроқ ҳамда камроқ вақт талаб этади, шунингдек, атроф-муҳитга ҳам камроқ таъсир қилади”, деган Пабло Рамирес.

Расмийлар яқин келажакда 83 тоннага яқин кокаинни майдалаб бетонга аралаштиришни, ҳосил бўлган материални эса қурилишда ишлатишни режалаштирган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эквадор наркотик моддалар кокаин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг