Эквадорда Президент кортежига ҳужум қилинди

Олам

image

Эквадорнинг Отавало шаҳрида Президент Даниэль Нобоа бўлган кортежга намойишчилар ҳужум қилди. Бу ҳақда Президентнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Нобоанинг айтишича, ҳужум кеча содир бўлган. Гуманитар колоннаси таркибида Президентнинг ўзи, БМТ ва ЕИ вакиллари, Италия элчиси бўлган. Кортеж ҳарбийлар ҳамроҳлигида ҳаракатланар экан, уни йўлда 350 га яқин намойишчилар кутган ва улар тошлар ҳамда коктейллар билан ҳужум қилган. 

Президентнинг тармоқдаги саҳифаларида воқеа жойидан олинган суратлар ҳам эълон қилинган, унда машиналарнинг ойналари сингани кўриниб туради.

Эквадорда оммавий норозилик чиқишлари Президент Нобоа 12 сентябрь куни дизель ёқилғисига субсидияларни бекор қилиш ҳақидаги қарорни имзолагандан кейин авж олди. Дизель нархи 1,8 доллардан 2,8 долларгача кўтарилди. Транспорт ишчилари, касаба уюшмалари иш ташлаш эълон қилди, уларга Эквадор маҳаллий халқлари конфедерацияси қўшилди. Норозилар иш ташлаш муддатсиз бўлишини ва автомобиль йўлларини тўсишини маълум қилди. Мамлакатнинг бир неча ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Ҳодиса Исроилнинг йирик шаҳарларидан бири Қуддусда содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида Бош вазир Нетаньяху жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эквадор Отавало Даниэль Нобоа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг