Нетаньяхунинг кортежи Қуддусда аварияга учради

Олам

image

Бугун, 29 апрель куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг кортежи Қуддусда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.  

Қайд этилишича, ҳодиса Исроилнинг йирик шаҳарларидан бири Қуддусда содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида Бош вазир Нетаньяху жабрланмаган.

Воқеадан сўнг машиналар пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб қолган. Ҳодиса жойига полиция ходимлари ҳам етиб келган. Ҳозирча йўл-транспорт ҳодисасининг сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда 79 ёшли Буюк Британия фуқароси Эдгар Чарльз Фредерикни Президент кортежи машиналаридан бири уриб юборганди. Оқибатда Чарльз Фредерик вафот этган. Ҳукумат машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган, бироқ кейинчалик гаров пули эвазига қўйиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг