Эквадор қамоқхоналаридаги оммавий тартибсизликларда 30 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Эквадор қамоқхоналарида оммавий тартибсизликлар оқибатида 31 маҳбус ўлди, 120 нафар қамоқхона қўриқчиси асирга олинди. Бу ҳақда “Aljazeera” хабар берди.

Тўқнашувлар шу йилнинг 23 июль куни мамлакатдаги энг хавфли қамоқхоналардан бири - Гуаякиль шаҳридаги Penitenciaría del Litoral қамоқхонасида бошланган. Маҳбуслар ҳатто ўқотар қурол ва портловчи мосламалардан фойдаланган.

Бундан ташқари, яна 13 та қамоқхонада тартибсизликлар бўлиб ўтган. У ерда 120 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими асирга олинган. Маҳбуслар эса санитария шароитини яхшилаш ва озиқ-овқат билан таъминлашни талаб қилиб, очлик эълон қилган.

Бунга жавобан Эквадор Президенти Гильермо Лассо мамлакат қамоқхоналарида 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Қуролли кучларга ҳибсхоналар устидан назоратни тиклашини буюрган.

Шундай қилиб, 25 июль куни 2700 га яқин аскар Эквадордаги қамоқхонага бостириб кирган. Ҳукумат 5600 дан ортиқ маҳбуслар истиқомат қиладиган Гуаяс 1 устидан тўлиқ назорат ўрнатганини билдирган.

Маълум қилинишича, гаровга олинган соқчилар ҳам озод қилинган. Мамлакат Бош прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатган.

Penitenciaría del Litoral’да тартибсизликлар тез-тез содир бўлади. Қамоқхонада 2021 йилда 119 нафар, 2023 йилда эса 12 нафар маҳбус ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқхона Эквадор Penitenciaría del Litoral

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг