Экспериментал нотариал идоралар ташкил этилади

Жамият 814
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан эндиликда экспериментал нотариал идоралар ташкил этилади.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда камида 2 тадан ва Тошкент шаҳрида камида 5 та экспериментал нотариал идора ташкил этилади.

Ушбу идораларда қуйидагилар жорий этилади:

•    мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни тасдиқлаш, ижро хатларини ёзиш, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади; 

•    аризалар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда видеоконференцалоқа орқали расмийлаштирилади.

Масофадан туриб хизмат кўрсатилганда расмийлаштирилган ҳужжатларни мижозга курьер хизмати орқали етказиб бериш имконияти яратилади.

2024 йил 1 январга қадар нотариал архивда сақланаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи битимлар рақамли кўринишга ўтказилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.2
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×