1 январдан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январидан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида акс этган. 

2020 йил 1 январдан қуйидаги янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади:

•    фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш;

•    мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;

•    муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.

2020 йил 1 январидан қуйидаги қулайликлар яратилади:

•    кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда МИБнинг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Бюронинг ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади;

•    агар тарафлар турли ҳудудларда бўлса, ўша ҳуддаги нотариал идорада туриб видеоконференцалоқа орқали битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин;

•    очиқ ахборот тизимидаги айрим ҳужжатларнинг электрон шакли мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади;

•    республика ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар нотариусга тақдим этилмасдан туриб, уларни ноёб рақам орқали текшириш мумкин бўлади;

•    нотариусга мурожаат этишда электрон навбат олиш ва ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйиш хизмати жорий этилади;

•    нотариал архивда мавжуд бўлган ҳужжатлар нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкони яратилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент фармони Нотариус

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг