Давлат нотариуслари нодавлатга айланади. Янги Қонун қабул қилинди

Жамият 2691
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқди.

Қонун нотариал ҳаракатлар сони ошган шароитда давлат нотариал идораларида қўшимча штат бирликларини жорий этиш жараёни мураккаблашганлиги, бу эса иш ҳажмига қараб хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ошишига тўсқинлик қилгани учун ишлаб чиқилган.

Қонунда “Гаров тўғрисида”ги, “Нотариат тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги, “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги, “Медиация тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал кодексларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қарори билан тасдиқланадиган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонунда давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идораларга босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланмоқда. Айрим турдаги битимлар учун мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинмоқда, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг янги турларини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек мулкни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага олиш (ижарага бериш) ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини тасдиқлашда айрим талабларни бекор қилинмоқда ҳамда бундай турдаги битимларни тасдиқлаш жараёни соддалаштирилмоқда.

Қонунда нотариал ҳаракатларни масофадан, шу жумладан видеоконференцалоқа ёрдамида амалга ошириш механизми жорий этилмоқда.

Нотариус ўз касбий мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган зарардан фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш, нотариусга электрон мурожаат қилиш тизимини такомиллаштириш орқали тезкор нотариал хизматлар кўрсатиш назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9
t
×