Эфиопия пойтахтида уч портлаш. Қурбонлар сони яширилмоқда
Олам
−
01 Июль 2020
4919Кеча, 30 июнь куни Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада учта портлаш содир бўлди. Дастлабки хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор, аммо уларнинг сони кўрсатилмаган.
"Портлашларни содир этганларнинг бир нечтаси ўлдирилди. Бундан ташқари, бегуноҳ одамлар ҳам ҳалок бўлди", деди шаҳар полицияси комиссари Эндешоу Тасев.
Аддис-Абеба ва Оромия шаҳарларида мусиқачи ва сиёсий фаол Ҳаакаалуу Хундессанинг ўлдирилгани ҳақидаги хабардан кейин кўчаларда оломон тўплана бошлади.
Намойиш пайтида йиғилганлар машина шиналарини ёқишди ва ҳукуматга қарши шиорлар билан қичқиришди. Айрим ўринларда мазкур тартибсизликлар полиция билан тўқнашувларга ҳам олиб келди.
LiveБарчаси