Эфиопия пойтахтида уч портлаш. Қурбонлар сони яширилмоқда

World

image

Кеча, 30 июнь куни Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада учта портлаш содир бўлди. Дастлабки хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор, аммо уларнинг сони кўрсатилмаган.

"Портлашларни содир этганларнинг бир нечтаси ўлдирилди. Бундан ташқари, бегуноҳ одамлар ҳам ҳалок бўлди", деди шаҳар полицияси комиссари Эндешоу Тасев.

Аддис-Абеба ва Оромия шаҳарларида мусиқачи ва сиёсий фаол Ҳаакаалуу Хундессанинг ўлдирилгани ҳақидаги хабардан кейин кўчаларда оломон тўплана бошлади.

Намойиш пайтида йиғилганлар машина шиналарини ёқишди ва ҳукуматга қарши шиорлар билан қичқиришди. Айрим ўринларда мазкур тартибсизликлар полиция билан тўқнашувларга ҳам олиб келди.


Tags

Rate Count

43

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends