Эфиопияда фуқаролар урушидан сўнг илк бор сайлов ўтказилмоқда
Олам
−
01 Июнь 1114 2 дақиқа
Бугун, 1 май куни Эфиопия бўйлаб парламент ва минтақавий сайловларда овоз бериш бошланди. Сўнгги сўровномаларга кўра, катта фарқ билан мамлакатнинг амалдаги Бош вазири Аби Аҳмед устунлик қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, сайловларда овоз бериш учун бутун мамлакат бўйлаб 50 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатдан ўтган. Бироқ мамлакат Миллий сайлов кенгаши Тиграй минтақасида сайловлар ўтказилмаслигини маълум қилган. Бунга асосий сабаб қилиб 2020 йилда бўлиб ўтган сайловларда минтақада кенг миқёсдаги норозилик намойишларининг фуқаролар урушига айланиб кетгани кўрсатилган. Намойишчилар ўшанда Абий Аҳмед ҳукумати истеъфога чиқишини талаб қилган. Қонли фожиага айланиб кетган намойишлар 2022 йилдагина бостирилган.
BBC’га кўра, 49 ёшли Аби миллий сиёсатда ўз мавқеини янада мустаҳкамлашга интилмоқда. У 2018 йилда Эфиопия Халқ инқилобий демократик фронти (EPRFD) коалициясига қарши оммавий норозилик намойишларидан сўнг истеъфога чиққан собиқ бош вазир Ҳаилемариам Десалегн ўрнига тайинланган. 2020 йилги парламент сайловларида эса катта устунлик билан ғалаба қозонган. Ўшанда Аби Аҳмеднинг партияси парламентдаги 484 ўриндан 410 тасини қўлга киритган.
Маълумот ўрнида, Эфиопия Африкадаги энг йирик аҳолига эга давлат ҳисобланади. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда 138 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг ярмидан кўпини вояга етмаганлар ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада 3 та йирик портлаш содир бўлгани ва қурбонлар сони яширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь