Эден Азар: “Коронавирусни бошқаларга юқтиришдан қўрқаман”
Спорт
−
28 Март 2020
7830COVID-19 вируси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Коронавирус пандемияси спортга ҳам ўз таъсирини ўтказди ва кўплаб спортчилар ушбу юқумли инфекцияни юқтириб олди. Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Эден Азар коронавирус пандемияси ҳақида изоҳ берди.
"Коронавирусни юқтириб олишдан қўрқаманми? Албатта, бошқа инсонлар каби мен ҳам бу юқумли касалликни юқтириб олишдан қўрқаман. Лекин ўзим юқтириб олишдан кўра ушбу инфекцияни бошқаларга юқтириб қўйишдан қўрқаман. Бу янада нозик вазиятга айланади. Мен вазиятни енгиб ўтамиз, деб ишонаман ва саломатлигимиз устида курашаётган фидоий инсонлар бор. Бироқ, кўпроқ хавфга мойил бўлган нозик одамлар борлигини биламан. Мен улардан хавотирдаман", деди Азар.
Маълумот ўрнида, Азар жорий йилнинг февраль ойи сўнгида жароҳат олиб, 2 ойга сафдан чиққан ва бу йилги мавсумни давом эттиролмаслиги маълум бўлган. Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис, футбол бўйича барча мусобақалар тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 590 012 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 26 939 киши вафот этди. Касалланганларнинг 132 440 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь