Эҳтиётсизлик сабаб йўловчини ўлдириб қўйган ҳайдовчи қамалди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятидаги дала майдонида спиртли ичимлик ичиб, зиёфат қилган ҳайдовчи эҳтиётсизлик туфайли машинасининг орқасида ётган йўловчини босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, ҳолат жорий йилнинг 7 январь куни Зомин тумани Пешағор маҳалласи Адрабод қишлоғида содир бўлган. Киракашлик билан шуғулланган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Nexia автомобилида қарз ундириш ташвишида юрган танишини манзилига олиб борган. Бу орада машинага яна бир ҳамқишлоғи ўтирган. Улар спиртли ичимлик ичиб, зиёфат қилиш учун дала майдонидаги бўз ерни танлаган. 

Ҳайдовчи кимдир билан телефонда гаплашиб, жаҳл устида машинани орқага ҳайдаган. Айнан ўша пайтда машинанинг орқасида ётган йўловчилардан бирининг боши жароҳатланган. Ҳайдовчи бу хатти-ҳаракатидан қўрқиб кетиб, йўловчини ташлаб кетишга қарор қилган. Ҳайдовчи яна бир шеригини жабрланувчи ҳушига келгач, ўзи кетишига ишонтирган ва кимдир унга телефон қилиб сўраса, уни бекатда қолдирганлигини айтишига кўндирган.

Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судида мазкур иш кўриб чиқилди. Судда ҳайдовчи эътиборсизлиги сабаб бир инсон ҳаётига зомин бўлганини, унга тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмаганини тан олиб, кечирим сўради. Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, авваороқ Тошкентда аёлни болта билан ўлдирган эркак 23 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи Жиззах дала Зомин тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг