Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири: Ўзбекистон биринчи кунни медалсиз якунлади
Спорт
−
26 Ноябрь 2021
3193Бугун, 26 ноябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бошланди.
Турнирнинг биринчи кунида татамига кўтарилган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг иштироки омадсиз якунланди. 66 кг вазндаги дзюдочи Дилшодбек Йўлдошев бронза медали учун ўтиш баҳсида Мўғулистон вакили Басхау Ёндонперенлейга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой берди. У иккинчи даврада руминиялик Луcиан Думитресcуни қўшимча дақиқаларда оғритиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Бироқ чорак финалда украиналик Богдан Ядовга қўшимча дақиқаларда имкониятни бой берган.
Шу тариқа Йўлдошев йилнинг энг сўнгги нуфузли мусобақасида 7-ўринни қўлга киритди ва 260 рейтинг очкосига эга бўлди.
Диёра Келдиёрова (-52 кг) биринчи босқичдаёқ польшалик Александра Калетага имкониятни бой берган бўлса, 60 кг вазндаги Дилшодбек Баратов тожикистонлик Дилшод Холматовга мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова ҳамда Дилшод Баратов жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилган ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.
LiveБарчаси