Диёра Келдиёрованинг шахсий мураббийи Германия терма жамоасида иш бошлади

Спорт

image

Узоқ йиллар давомида дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг устози бўлиб келган Марко Шпитка Тошкентда бўлиб ўтаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этаётган Германия терма жамоасида иш бошлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, кеча, 28 февраль кунидан бошлаб Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифидаги турнир старт олди. Ушбу мусобақада Германия терма жамоаси устози сифатида ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова билан Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Марко Шпитка ишламоқда.

Маълумот ўрнида, дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси устози бўлиб ишлаган Илиас Илиадис ҳам мураббийликдан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда бўлиб ўтаётган дзюдо турнирига UFC чемпиони Ислом Махачев жамоадоши Карим Абдуллаевни қўллаб-қувватлаш учун келгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Диёра Келдиёрова Марко Шпитка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг