“Душманимнинг душмани – менинг дўстим”. Украина Навальний можаросига муносабат билдирди

Олам

image

Киев Алексей Навальнийни озод қилиш ҳақидаги чақириқларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг “Украина 24” телеканалига берган интервьюсида сўз боради

Вазирга кўра, Алексей Навальний Россия Президенти Владимир Путиннинг душмани бўлгани учун Украина сиёсатчини озод қилишга бўлган чақириқларни қўллаб-кувватлайди.

 

“Ҳозир Россия Федерациясида содир бўлаётган воқеалар Украинанинг манфаатлари учун ҳам муҳимдир... Бир нақл бор: душманимнинг душмани – менинг дўстим. Буни айни вақтда норозилик намоёндаси сифатида гавдаланаётган Навальний билан боғлиқ вазиятда ҳам қўллаш мумкин. 

Аслини олганда, россияликлар Навальнийни эмас, балки ўзларини ҳимоя қилгани намойишга чиқди. Бироқ Навальний Путиннинг душмани. Биз шунинг учун ҳам Навальнийга озодлик талаб қилиб намойишга чиққанларни қўллаймиз”, дейди вазир Кулеба.

Аввалроқ, Украина Ташқи ишлар вазирлиги 23 январь куни Россияда бўлиб ўтган рухсатсиз митинг қатнашчиларини кучишлатар тузилмалар томонидан ҳибсга олинишини қоралаган эди.

Ўз ўрнида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Навальний билан боғлиқ вазият юзасидан муносабат билдираётган чел эл сиёсатчиларидан халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилган ҳолда, мамлакат ички ишларига аралашмасликни сўраган.   

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний 2020 йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва ўша вақтдаёқ ҳибсга олинди

Кейинчалик, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазони ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 суткага яъни 2021 йилнинг 15 февралигача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди

Жорий йилнинг 19 январь куни Навальний ҳибсдалигида у асос солган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишланган “Путин учун сарой“ номли суриштирув фильми YouTube платформасига жойланди. Ушбу фильмнинг кириш қисмида 23 январь куни соат 14:00 га халқни намойишга чиқишга чақирув мавжуд эди.

Шундан сўнг, 23 январь куни Россиянинг бир нечта йирик шаҳарларида митинглар бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Навальний Дмитрий Кулеба

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг