Душанбеда Counter Strike ва GTA тақиқланди

Олам

image

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги компьютер ўйини марказларида Counter strike, Grand theft auto (GTA) ва шу каби ахлоқсизлик ва зўравонлик мазмунидаги ўйинларни ўйнаш тақиқланди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистон Маданият вазирлиги хулосасига кўра, бу ўйинлар зўравонлик, шафқатсизлик, қотиллик ва ўғрилик элементларини ўз ичига олади. Яна қайси ўйинлар тақиққа учрагани аниқ кўрсатилмаган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг таҳлилларига кўра, баъзи ёшлар ва ўсмирлар мунтазам равишда бундай ўйинларга жалб қилиниб, уларнинг салбий таъсирига дуч келади ва турли жиноятлар содир этади.

“Шу муносабат билан давлат органлари фуқароларни болаларининг ўйнаётган ўйинларини назорат қилишга чақиради ва зўравонликни тарғиб қилувчи ўйинлардан сақланишини сўрайди”, дейди пойтахт ИИБ.

Билдирилишича, ушбу тақиқни таъминлаш мақсадида пойтахтдаги интернет-кафеларда мунтазам рейдлар ва текширувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган “IESF Asian Championship 2023” мусобақасида ўзбекистонлик киберспортчилар Counter-Strike: Global Offensive бўйича Осиё чемпиони бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Душанбе Counter strike Grand theft auto

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг