Дунёнинг энг бой одами миллиардлаб доллар йўқотди

Олам 4390
image

Aмериканинг Amazon корпорациясининг учинчи чоракдаги молиявий ҳисоботи инвесторларни қониқтирмади. Бу ҳақда МК хабар бермоқда. 

Ҳисоботлар нашр этилгандан сўнг компаниянинг акциялари кескин тушиб кетди. NASDAQ фонд биржасида 9 фоиз қадрсизланган қимматбаҳо қоғозлар натижасида корпорация асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 6,9 миллиард долларга камайди.

Кўрсатилган даврда компаниянинг операцион даромади 3,2 миллиард долларга тушди, ўтган йили эса бу кўрсаткич 3,7 миллиардни ташкил этди. Шунингдек, июль-сентябрь ойларида компаниянинг соф фойдаси 2,1 миллиардга (0,8 миллиардга) камайди.

Маълумот учун, Жефф Безос иккинчи йил кетма-кет Forbes журналининг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 114 миллиард долларга баҳоланган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 2.9
t
×
×