Дунёнинг энг бахтли мамлакати ёшлар гиёҳвандлиги бўйича ҳам етакчи бўлди

Бу қизиқ

image

Аввал хабар берганимиздек, БМТ экспертлари Финляндияни ривожланган соғлиқни сақлаш ва таълим тизими, жиноятчилик даражасининг пастлиги ҳамда биологик хилма-хиллиги туфайли олти йилдан бери “дунёдаги энг бахтли давлат” деб ҳисоблаб келмоқда. Бироқ мамлакатнинг ибратли суратлари ортида тобора кучайиб бораётган бир муаммо – ёшларнинг гиёҳвандлиги яширинган. Бу ҳақда “Euronews” телеканали лаҳвасида сўз борди.  

Қайд этилишича, Финляндия ёш гиёҳвандлар орасидаги ўлим даражаси бўйича Европада етакчи ҳисобланади. 2000 йиллардан бери бу ерда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ўлимлар сони уч баравар кўпайган. 2022 йилда мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ўлимларнинг деярли учдан бир қисмини 25 ёшгача бўлганлар ташкил этган. 

Маълумотларга кўра, Финляндияда гиёҳвандлар ўртача ҳисобда бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларига қараганда ўн йил олдин вафот этади. Бунга эса дозанинг ортиб кетиши сабаб бўлади. Дозани ошириб юбориш эса организмда хавфли аралашмалар, масалан, бупренорфин, бензодиазепинлар ва спиртли ичимликлар мавжудлиги ортидан содир бўлади.

“Мен биринчи марта 12 ёшимда марихуана чекишни бошладим ва 16 ёшимда аллақачон афюн чойини тайёрлаган эдим, кейин экстаз, амфетамин ва бошқаларнинг навбати келди. 20 ёшга тўлганимда ўлим тўлқини бошланди. Йигитлар дарахтнинг олмаларидек қабрларга тушди”, дейди 25 ёшли финляндиялик Нико исмли йигит.  

Манбага кўра, Финляндияда оғир наркоманларнинг атиги 20 фоизи даволанади, қўшни Швецияда эса 70 фоизи.

Эслатиб ўтамиз, дуёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтингида Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 44-ўрин, Ўзбекистон 54-ўрин, Қирғизистон 62-ўрин, Тожикистон 80-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлим гиёҳванд моддалар Финляндия ёшларнинг гиёҳвандлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг