Дунёдаги қочқинлар сони 114 миллионга етди – БМТ
Олам
−
26 Октябрь 2023
2827Бутун дунё бўйлаб қочқинлар сони 114 миллионга етди. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълум қилди.
2023 йилнинг биринчи ярмида одамларнинг мажбурий кўчирилишининг асосий сабаблари Украинадаги кенг кўламли уруш, Судан, Конго Демократик Республикаси ва Мьянмадаги қуролли можаролар, шунингдек, Сомалидаги қурғоқчилик, сув тошқини ва Афғонистондаги гуманитар инқироз бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи олти ойида дунё бўйлаб 1,6 миллион киши янги бошпана сўраб мурожаат қилган, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир. Ҳисоботда айтилишича, июндан сентябргача яна тўрт миллион киши қочқинга айланган.
“Халқаро ҳамжамиятнинг можароларни ҳал эта олмаслиги ёки янгиларининг олдини олишга эриша олмаслиги кўчиш ва азоб-уқубатларга олиб келади. Биз можароларни тугатиш, қочқинлар ва бошқа кўчирилган одамларнинг уйларига қайтишлари ёки янги ҳаёт бошлашлари учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, дейди БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.
Шунингдек, ҳисоботда Исроилнинг ҲАМАС билан урушининг гуманитар оқибатлари ҳали баҳоланмагани қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь