Дунёда коронавирусдан ҳам хавфли вирус пайдо бўлиши мумкин — ЖССТ
Олам
−
25 Май 2021
15333Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус дунёда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлишини башорат қилди. У 74-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида шундай баёнот берган.
“Дунё пандемия таҳдидига сўнгги бор дуч келмаяпти. Эволюцион ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги вирусга қараганда янада юқумлироқ ва ҳалокатлироқ бўлган янги вирус пайдо бўлади”, деган у.
Бош директор халқаро бирдамликнинг йўқлиги, маълумотларни алмашишга истак бўлмаслиги, шунингдек, ресурслар ва технологиялар тақдим этилмаслиги “пандемиянинг асосий қўзғатувчиси” бўлишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, “агар яна эски йўлдан юрилса, худди шу натижага — тайёр бўлмаган, хавфсиз бўлмаган ва адолатли бўлмаган дунёга эришилади”.
“Дунёни хавфсиз сақлаш учун етакчилик ва барча аъзо давлатларнинг иштироки талаб этилади”, дея таъкидлаган Гебрейесус.
Аввалроқ, дунёда камида 115 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь