Дунёда касалланганлар 11 миллиондан ошди: Европа мамлакатлари алдам-қалдамга ўтди

Олам 9102
image

Ўтган бир ҳафта ичида дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар яна бир миллионга ортиб, 11 миллион 89 137 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб, 5 миллион 889 330 нафарни ташкил этмоқда. Ўлим ҳолатлари эса 525 400 тага ўтган. 

28 июнь ҳолатига кўра кўрсаткичлар қуйидагича эди: 

•    касалланиш –10 миллион 001 527;
•    соғайиш –  5 065 869;
•    ўлим – 499 124.

Ўтган ҳафтадагига солиштирсак касалланиш 9,8 фоизга, соғайиш эса 13,9 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 5 фоизга ортган. 

Касалланиш бўйича биринчиликни АҚШ қўлдан бермай келяпти. Мамлакатда касалланиш ҳолатларни 2 миллион 795 163 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 790 404 нафари соғайган, 129 437 нафари вафот этган. 

Иккинчи ўринда эса океан ортидан Бразилияни кўриш мумкин. Мамлакатда 1 миллион 539 081 киши коронавирусга чалинган, 984 615 киши касалликдан буткул фориғ бўлган. 61 884 киши эса вафот этган. 

Кейинга ўринга эса аллақачон дунёнинг иккинчи устуни Россия чиқиб олган. Рус халқининг 673 564 нафари коронавирусга чалинган. Улардан 446 127 нафари соғайган, 10 011 киши вафот этган. 

Тўртинчи ўринда Ҳиндистон турибди. Ҳинд диёрида 648 315 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 394 227 нафари соғайган, 18 655 нафари қурбон бўлган. 

Ўтган бир ҳафта давомида Перу касалланиш бўйича Буюк Британиянинг ўрнига чиқиб олди. Перуда ҳам вазият жиддий. Шу сабаб у касаллик тарқалиши бўйича дунёда 5-ўринни эгаллаб олди. Мамлакатда 295 599 киши коронавирусга чалинган бўлса, улардан 185 852 нафари соғайган. Вафот этганлар эса 10 226 нафарга етган. 

Чилида ҳам касалланиш ҳолати юқорилаган ва у ҳам бир поғона сакраб 6-ўринга чиқиб олган. Ушбу мамлакатда 288 089 киши коронавирусдан оғриган бўлса, 253 343 киши касалликни ортда қолдирган. Беморларнинг 6 051 нафари вафот этган. 

Соғайиш бўйича энг охирги ўринларда бораётган Буюк Британияда эса касалланганлар 285 788 нафарга етгани кўрсатилмоқда. Уларнинг бор-йўғи 1 375 нафари соғайди, 44 216 нафари ҳалок бўлди. Бироқ, ўтган ҳафтадаги маълумотлар бу ҳафтадагиси билан кескин фарқ қилмоқда. Ўтган ҳафта Буюк Британияда касалланиш ҳолатлар 311 727 тага етгани тасдиқланган эди. Демократияда устунликка интилувчи мамлакат коронавирус билан боғлиқ статистик маълумотларни ҳаспўшлаётган кўринади. 

Испания 8-ўринда турибди. Мамлакатда касалланиш бўйича рақамлар 250 545 ни кўрсатмоқда. Беморларнинг 150 376 нафари соғайган, 28 385 нафари вафот этган.

Мексика ҳам икки ўринни сакраб ўтиб, 9-ўринга чиқиб олди. Мамлакатда 245 251 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 189 345 нафари соғайган, 29 843 киши вафот этган.

10-ўринда эса Италия бормоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 241 184 кишини ташкил этмоқда. Улардан 191 467 нафари соғайган, 34 833 киши вафот этган. 

Кейинги ўнликни Эрон бошлаб беради. Мамлакатда 235 429 киши касалланган. Беморларнинг 196 446 нафари соғайган, 11 260 киши вафот этган.

Покистонда эса 225 283 киши коронавирусдан оғриган. Уларнинг 125 094 нафари соғайди, 4 619 нафари қурбон бўлди. 

Францияда эса коронавирусга чалинган 204 222 нафар бемор аниқланган. Уларнинг 77 185 нафари соғайди, 29 896 нафари вафот этди. Шуни таъкидлаш ўринлики, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичлар билан солиштирганда Францияда соғайганлар сони ошганини эмас, балки камайганини кўриш мумкин. Ўтган ҳафтадаги ҳисоботларда Францияда соғайганлар сони 75 773 та деб кўрсатилганди. 

Кейинги ўринда эса Туркия турибди. Мамлакатда 203 456 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 178 278 нафари соғайган, 5 186 нафари вафот этган.

15-ўринни эса Саудия Арабистони эгалламоқда. Мамлакатда 201 801 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 140 614 нафари соғайган. Беморларнинг 1 802 нафари вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 242
Рейтинг: 3
Теглар
t
×