10 000 000! Дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар рекорд даражага чиқди

Олам 4243
image

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 10 миллиондан ошиб, 10 001 527 нафарни ташкил этмоқда. Касалланганларнинг тенг ярми, яъни 5 065 869 нафари соғайган. 499 124 нафари вафот этган. 

Касалланиш бўйича биринчиликни АҚШ қўлдан бермай келяпти. Мамлакатда касалланиш ҳолатларни 2 510 323 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 679 308 нафари соғайган, 125 539 нафари вафот этган. 

Иккинчи ўринда эса океан ортидан Бразилияни кўриш мумкин. Мамлакатда 1 313 667 киши коронавирусга чалинган, 727 715 киши касалликдан буткул фориғ бўлган. 57 070 киши эса вафот этган. 

Кейинга ўринга эса аллақачон дунёнинг иккинчи устуни Россия чиқиб олган. Рус халқининг 633 542 нафари коронавирусга чалинган. Улардан 398 311 нафари соғайган, 9060 киши вафот этган. 

Тўртинчи ўринда Ҳиндистон турибди. Ҳинд диёрида 528 859 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 309 713 нафари соғайган, 16 095 нафари қурбон бўлган. 

Соғайиш бўйича энг охирги ўринларда бораётган Буюк Британияда эса касалланган 311 727 нафарга етди. Уларнинг бор-йўғи 1 364 нафари соғайди, 43 598 нафари ҳалок бўлди. 

Перуда ҳам вазият жиддий. Шу сабаб у касаллик тарқалиши бўйича дунёда 6-ўринни эгаллаб олди. Мамлакатда 275 989 киши коронавирусга чалинган бўлса, улардан 164 024 нафари соғайган. Вафот этганлар эса  9 135 нафарга етган. 

Чилида 267 766 киши коронавирусдан оғриган бўлса, 228 055 киши касалликни ортда қолдирган. Беморларнинг 5 347 нафари вафот этган. 

Март-апрель ойларида иккинчи ўринни эгаллаб турган Испания 8-ўринга тушиб қолди. Мамлакатда касалланиш бўйича рақамлар 248 469 ни кўрсатмоқда. Беморларнинг 150 376 нафари соғайган, 28 341 нафари вафот этган.

Кейинги ўринда эса Италия турибди. Мамлакатда 240 136 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 188 584 нафари соғайган бўлса, 34716 нафари вафот этган. 

10-ўринда эса Эрон бормоқда. Эрон Ислом Республикасида коронавирусга чалинганлар 220 180 кишини ташкил этмоқда. Улардан 180 661 нафари соғайган, 10 364 киши вафот этган. 

Кейинги ўнликни Мексика бошлаб беради. Мамлакатда 212 802 киши касалланган. Беморларнинг 160 721 нафари соғайган, 26381 киши вафот этган.

Покистонда эса 202 955 киши коронавирусдан оғриган. Уларнинг 92 624 нафари соғайди, 4118 нафари қурбон бўлди. 

Францияда эса коронавирусга чалинган 199 473 нафар бемор аниқланган. Уларнинг 75 773 нафари соғайди, 29 781 нафари вафот этди. 

Кейинги ўринда эса Туркия турибди. Мамлакатда 195 883 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 169 182 нафари соғайган, 5 082 нафари вафот этган.

15-ўринни эса Германия эгалламоқда. Мамлакатда 194 693 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 177 628 нафари соғайган. Беморларнинг 8 968 нафари вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×