Дунё сизларни ҳимоя қилолмаганидан афсусдаман – Шотландия вазири Жабалия қурбонлари ҳақида

Олам

image

Ғазо секторида бегуноҳ фаластинликларнинг ўлдирилаётганига эътиборсизликни сўзсиз қоралаш керак. Бу ҳақда Шотландия Бош вазири Ҳамза Юсуф маълум қилди.

"Жабалия қочқинлар лагерида (Исроил ракеталаридан) ҳалок бўлган бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болалар, дунё сизни ҳимоя қила олмаганидан афсусдаман", деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шунингдек, у жаҳон ҳамжамиятини болалар ўлимининг олдини олишга чақириб, икки томон ҳам тезроқ ўт очишни тўхтатиши зарурлигини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо сектори шимолида жойлашган Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганди.

"Мен нон сотиб олиш учун навбатда тургандим, тўсатдан ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз етти-саккизта ракета қулаб тушди. Ерда етти-саккизта улкан тешик бор эди, улар ўлдирилган одамлар билан тўла, ҳамма жойда тана қисмлари сочилиб ётарди. Қиёмат юз бергандек туюлди”, деган эди воқеа гувоҳи Муҳаммад Иброҳим.


Мақола муаллифи

Теглар

Шотландия Ғазо Ҳамза Юсуф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг