ДТМ имтиҳондаги харажатлари ҳақида маълумот берди

Жамият 1741
image

Давлат тест маркази 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига сарфланган маблағлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2-13 сентябрь кунлари ҳамда қўшимча тест синовлари 17 сентябрь куни ўтказилган.

Бунда тест синовларига гуруҳ назоратчиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги тизимидан 3 882 нафар педагог ходимлар жалб этилган.

Давлат комиссиясини 2020 йил 19 июлдаги 1-сон баёни билан тест синовларига жалб қилинадиган бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бир кунига 250 848 сўм (даромад солиғи чиқариб ташлаганда 218 238 сўм) миқдорида белгиланган бўлиб, гуруҳ назоратчиларининг иш ҳақи 11 578 830 120 сўмни ташкил этган.

Очиқ майдонлар ижараси учун эса Ботаника боғи, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва Пахтакор спорт мажмуасига 127 592 394,68 сўм тўланган.

Шунингдек:

•    тиббий ниқоб учун (900 сўмдан 1 млн 517 минг дона) 1 млрд 365 млн сўм;

•    тиббий қўлқоп учун (700 сўмдан 3 млн 034 минг дона) 2 млрд 124 млн сўм;

•    ичимлик суви учун (900 сўмдан 1 млн 517 минг дона) 1 млрд 365 млн  сўм;

•    ручка учун (330 сўмдан 1 млн 517 минг дона) 500 млн сўм;

•    кепка учун (198 минг дона) 1 млрд 698 млн сўм;

•    назоратчиларнинг тушлиги учун (13 кунга 12,6 минг дона тушлик, 31 минг сўмдан) 1 млрд 587 млн сўм сарфланган.

Шу тариқа Давлат тест марказининг 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун 20 млрд 220 млн 417 минг 138,28 сўм сарфланган.

Маълумот учун, жорий йил ОТМ кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топширган 2019/2020 ўқув йилидан олдин битирган 947 941 нафар абитуриент (биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларидан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми (111 500 сўм) миқдорида тўлов қилган бўлсагина тест синовларига қўйилиши маълум қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×