Дронлар Россиядаги йирик электр станцияга ҳужум қилди

Олам

image

25 мартга ўтар кечаси Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги энг йирик иссиқлик электр станциясида ёнғин содир бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, унга дронлар ҳужум қилган.

"Новочеркасская электр станцияси ходимлари ёнғинни тезда ўчиришди. Қурбонлар йўқ. Фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин туфайли 330 кВ юқори вольтли линиялар – Тихорецкая ва Ростовская автоматик равишда ўчди. Ҳозирда электр таъминоти тикланган. Новочеркасская иссиқлик электр станциясининг иккита энергоблоги ишдан чиққан”, дейди вилоят губернатори Василий Голубев.

Baza Telegram-канали хабарига кўра, станцияга бир нечта дрон ҳужум қилган, уларнинг биринчиси маҳаллий вақт билан соат 2:30 да объектга қараб учган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия Украинанинг энергетика объектларига кучли зарба бергани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ростов дронлар ҳужуми Новочеркасс Электр стания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг