Россия Украинанинг энергетика объектларига кучли зарба берди
Олам
−
24 Март
16945Кеча, 23 март куни Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига 90 та ракета ва 60 дан ортиқ дронлардан фойдаланган ҳолда оммавий ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг расмий саҳифаларида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 1 миллион украиналик электр тармоғидан узилиб қолган. Харьков бутунлай электрсиз қолган. Жанубдаги Одесса шаҳрида ҳам 53 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилган. Расмийлар ҳужумни кенг кўламли урушнинг бошланиши деб атамоқда.
Украина Энергетика вазири Герман Галушченко Россияни мамлакат энергетика тизимида кенг миқёсдаги носозликни келтириб чиқаришга уринишда айблаган. Россия расмийлари сўнгги тажовузларни Украинанинг яқинда Россия ҳудудида уюштирган ҳужумлари учун қасос эканини билдирган.
1932 йилда ишга туширилган Украинадаги энг кучли гидроэлектр станцияси – ДнепроГEС ҳужумга учраган.
"Укргидроэнерго"нинг хабар беришича, ҳужум гидротехник иншоотлар ва ДнепроГEС тўғонига урилган, шундан сўнг станцияда ёнғин бошланган.
Украина энергия инфраструктурасига йўналтирилган зарблар оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. 17 нафар фуқаро жароҳатланган.
LiveБарчаси