Доғистонда яна 4 киши ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
01 Апрель
9272Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум уюштиришда гумонланаётганларни пул ва қурол-яроғ билан таъминлаган хорижий фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 31 март куни бошланган аксилтеррор операциялари давомида Россия Федерациясининг Доғистон республикасидаги хавфсизлик ходимлари Каспийск шаҳрида одамлар тўпланадиган жойларда террорчилик ҳаракатини уюштиришни режалаштирган тўрт нафар хорижий фуқаролардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйган.
Қўлга олинганлар 22 март куни “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатини молиялаштириш ва уларни террорчилик воситалари билан таъминлашда бевосита иштирок этгани аниқлангани айтилмоқда.
Таъкидланишича, улар ҳудудда разведка амалиёти ўтказиб, қўлбола портловчи қурилма ясаган ва автоматик қуролларга эга бўлган. Терактдан сўнг дарҳол Россияни тарк этишни режа қилган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни Доғистонда махсус хизматлар аксилтеррор операциясини ўтказган эди. Ушбу тезкор тадбир давомида уч нафар қуролли шахс қўлга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь