Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган полковник Агзам Фахриддинович Избосаров вафот этди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

Агзам Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган. Кейинчалик “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, Агзам Избосаров техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга. У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Суръат Мирҳожиевич Мирқосимов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Агзам Фахриддинович Избосаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг