ДХХ 25 миллионлик пиротехника савдосига чек қўйди

Жамият

image
Пақилдоқ 17 яшар йигитнинг қўлида портлади. Йигит реанимацияда north_east

Пақилдоқ 17 яшар йигитнинг қўлида портлади. Йигит реанимацияда

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситалари сотиш билан шуғулланувчи Самарқанд туманида яшовчи “З.А.”нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. 

У 14 турдаги 500 донадан ортиқ пиротехника воситаларини 25 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. 

“З.А.” пиротехника воситаларини Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2015 йилда худди шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланганлиги учун жавобгарликка тортилган “Т.С.”дан харид қилгани аниқланди. 

“Т.С.”нинг хонадони текширилганда, унда умумий қиймати тахминан 300 млн. сўмга тенг бўлган 62 турдаги 22 минг 941 дона пиротехника воситалари, шу жумладан, жуда кучли портловчи ва ҳаракат радиуси кенг бўлган маҳсулотлар борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. 

Энди улар қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

пиротехника

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг